19 Март 2021 йил 630

Жиноят давомида етказилган қарийб 3 млрд сўм зарар ундирилди

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан шу йилнинг ўтган 2 ойи мобайнида ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши 11 та жиноят фош этилган.

Жумладан, ижтимоий соҳада 2 та, кичик ва ўрта бизнес, ёқилғи-энергия мажмуаси ва солиқ идоралари соҳаларида 1 та дан ҳамда бошқа соҳадаги 6 та жиноят аниқланиб,  фош этилган. Жиноятлар порахўрлик, фирибгарлик, мулкни талон-тарож қилиш ва бошқа жиноят турлари сифатида қайд этилди.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида жиноят содир этган 15  нафар шахслар қўлга олиниб, улар томонидан етказилган жами 2 млрд 921 млн 100 минг сўмлик моддий зарар ундирилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech