«Жамиятда аёллар ролини ошириш ва бандлигини таъминлаш» бўйича амалий ишлар қилинмоқда
Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ масъуллари бошчилигида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган хотин-қизлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилиб, бандлиги таъминланяпти. Навбатдаги тадбир Пискент тумани 3-секторида бўлиб ўтди.
Жумладан, куни кеча Пискент тумани 3-сектор раҳбари бошчилигида устувор вазифалар ижроси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда 150 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди. 25 нафарига томорқадан самарали фойдаланишни ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича, ишсизларига субсидиялар ва иш ўринлари бўйича тушунча берилди.
Шунингдек. аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди. Туманда мавжуд 81 та корхона ва ташкилотлардан 721 та бўш иш ўринлари таклиф қилиниб, 53 нафар иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизларнинг 35 нафарига йўлланмалар берилди. 7 нафар аёллар тадбиркорлик қилиш истагини билдиргани учун амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.
Ҳуқуқий маслаҳат зарур аёллар билан вилоят ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Шаҳноза Содиқова томонидан 35 нафар аёллар билан суҳбат ўтказилиб, муаммолари ўрганилди.
70 нафар аёлларга педогог-психолог Шаҳноза Самесова томонида психологик маслаҳатлар берилиб, психотренинг ўтказилди.
Тадбир якунида туман ҳокимлигига мурожаат қилган 2-гуруҳ ногиронлиги мавжуд 1 нафарга тикув машинаси ва 1 нафарга якка тадбиркорлик «қуёнчилик» билан шуғулланиш бўйича кредит ажратилиши таъминланди.
ИИББ Ахборот хизмати