Зангиота ва Тошкент туманларида “Хавфсиз ҳудуд” кенгайтирилган профилактик тадбирлар ўтказилади
Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собировлар иштирокида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларни ташкил этилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бош прокуратура, ИИВ масъул тармоқ раҳбар ва ходимлари, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоятнинг ДХХ, ИИББ, Миллий Гвардия, ФВБ, Солиқ бошқармалари, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда уларнинг қуйи тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда Тошкент шаҳар худудларида ўтказилган тадбирлар намунасида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида ҳам “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек. ушбу тадбирларни вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида ўтказилиши таъкидланди.
Унда тадбир қатнашчиларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маълумотларни умумлаштириш, таҳлилий ҳисоботларни юритиш, тадбир натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича вилоят тезкор штаби ва унинг ишчи гуруҳини тузиш бўйича ташкилий масалаларни кўриб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Шунингдек, йиғилишда махсус тадбирларни ўтказишда иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлиниши, уларни етарли куч ва воситалар билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Тадбир якунида вилоят масъулларининг тушунтириш ва таклифлари эшитилди.