8 Феврал 2021 йил 575

Зангиота содир этилган босқинчилик жинояти фош этилди

Дастлабки тафсилотларга кўра, жорий йил 31 январь куни соат тахминан 17-00ларда Фарғона вилоятида яшовчи, 2001 йилда туғилган Гуллола И. танишлари 1996 йилда туғилган Шерзодбек М. ҳамда Тошкент вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Захро О. ва 1998 йилда туғилган Дилфуза Т. лар билан бирга Зангиота тумани «Тарнов» МФЙ ҳудудига келган.

Улар ушбу манзилга ўзларига таниш бўлган Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи 1999 йилда туғилган Мадинани (исми ўзгартирилган) олиб келиб, ундан 100 минг сўм миқдоридаги пулни талаб қилган ва унга тан жароҳати етказиб воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув суруштирув ишлари давомида шахсларнинг кимлиги аниқланиб, жиноятчилар фош этилган. Ҳозирда тўрт нафар шахслар ушланиб, гумонланувчи тариқасида ишга жалб этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2 қисми «а», «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech