20 Декабр 2021 йил
948
Хотин-қизлар учун психологик тренинг
Тошкент вилояти ИИББда хизмат қилаётган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, хизмат ёки оилада юзага келиши мумкин бўлган стрессли ҳолатларни олдини олиш ва ишни самарали ташкил қилишдаги кўникмаларни ҳосил қилиш бўйича психологик тренинг ўтказилди.
Унда, Бош бошқарма хотин қизлар масалалари бўйича масъул ходим, катта лейтенант Моҳира Собирова бошчилигида мутахассислар жалб қилиниб, мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Амалий машғулотлар билан стрессни физиологик ва психологик таъсирларини енгиллаштириш ва стрессни бартараф этиш йўллари ва усулларини қўллаш кўникмасини шакллантирилди.