10 Декабр 2020 йил 1076

Ўз маҳалласи ерини сотмоқчи бўлган маҳалла раиси 10 000 АҚШ доллар билан ушланди

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Янгийўл тумани «Обод» МФЙ раиси маҳалла ҳудудига тегишли 8 сотих ерни 10 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.

ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро аризасига асосан 2020 йил 27 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгийўл тумани, «Обод» МФЙ раиси лавозимида ишловчи, 1954 йилда Э.М. ушбу МФЙ биносида ариза муаллифи Р.Т. дан 8 сотих ноқонуний ер учун (ҳар бир сотих 1250 АҚШ доллардан) талаб қилган жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. У фуқарога 2004 йил ҳисобидан эски қарор тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Э.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech