5 Феврал 2021 йил 559

Устувор вазифалар ижроси таъминланмоқда

Ўтган йил якунида бағишланган йиғилишда таъкидлангани каби 2021 йил – Тошкент вилояти ички ишлар органлари учун энг устувор вазифа этиб ходимларнинг касбий малакасини ошириш, билим кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилиши этиб белгиланди.

Жумладан, вилоят ИИББ Кадрлар бошқармаси назоратида давлат раҳбарининг тегишли қарори ҳамда қайд этилгани каби белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ходимлар малакасини оширишга қаратилган 2021 йилдаги ўқув машғулотлари бошланди.

Ўқувлар жиноятчиликка қарши самарали курашиш, ходимларнинг соҳа бўйича билим кўникмаларини ошириш ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенгроқ ўргатишга қаратилган.

Ҳар бир соҳавий хизмат бўйича алоҳида масъул мураббий бириктирилган бўлиб, белгиланган мавзулар бўйича ўз маъруза ва амалий дарслари билан машғулотларни ўтказяпти.

Машғулотлар вилоят ИИББнинг тўртта минтақавий мувофиқлаштириш марказларида сайёр тарзда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech