15 Ноябр 2020 йил 625

Молхонадан 8 кг каннабис ва марихуана топилди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан «хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири доирасида Уйғур МФЙда яшовчи 37 ёшли А.Х. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилади.

Текширувда уйнинг ётоқхонасидан ва молхонасидан қопларга солинган жами 8 кг дан ортиқ, 7 кг каннабис ва 1 кг ортиқ марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланади ва тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан А.Х. га нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 276-моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech