10 Июл 2020 йил 808

Ҳурматли ҳамюртлар! Айни вақтда касалланиб қолмаслик ва яқинларга касаллик юқтирмаслик учун бор кучни ишга солиш вақти келди

Бунинг учун қуйидаги санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш керак:

  1. тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни тез-тез алмаштириб туринг (2-3 соатдан ортиқ тақиб юрган ниқобингиз орқали нафас олиш қийинлашади);
  2. жамоат жойларида ижтимоий масофа сақланг;
  3. қўлларингиз билан турли сатҳларга тегманг;
  4. юзингизга, айниқса кўз ва оғзингизга тегманг;
  5. бошқа инсонлар билан тактил алоқадан четланинг;
  6. қўлларингизни тез-тез совун билан ювинг ёки антисептик ишлатинг;
  7. дўконларда, бозорларда бир марталик қўлқоплар тақиб, у ердан чиққач қўлқопларни чиқиндилар қутисига ташлаб юборган афзал;
  8. иш жойида, уйда тез-тез дезинфекция воситалари билан тозалаш ишларини олиб боринг, хоналарнинг ҳавосини алмаштиринг, компьютер, телефон, стол устиларининг антисептик билан тозаланг;
  9. шарбатлар, морс, компот, лимонли, асал, занжабил қўшилган чойни кўпроқ ичиб туринг, соғлом турмуш тарзига амал қилинг;
  10. ўзингизни ёмон ҳис қила бошлашингиз билан шу заҳоти “тез ёрдам” чақиринг ёки даволовчи шифокорингизга хабар беринг, ўзингизни ўзингиз даволамоқчи бўлманг, ўзингизни оилангизнинг бошқа аъзоларидан яккалаш чораларини кўринг.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech