8 Август 2020 йил
739
Уйида ноқонуний ўқ отар қурол сақлаган шахсга жиноий иш очилди
Юқори Чирчиқ туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1965 йилда туғилган фуқаро Й.А.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Хонадон ётоқхонасидан, тегишли рухсатномасиз, ноқонуний равишда Россия давлатида ишлаб чиқарилган “Модел-Б” русумли ов қуроли сақлаб келинаётган аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурол далилий ашё сифатида олинган.
Ўтказилган судга оид экспертизанинг хулосасига кўра, мазкур қурол отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро Й.А.га нисбатан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати