1 Ноябр 2020 йил 599

Уйида марихуана сақлаб келаётган шахсларга жиноий иш очилди

Ҳолатлар Тошкент ва Чиноз туманларида аниқланган. Ҳозирда Тошкент вилояти бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент ва Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент тумани «Саноат» МФЙ да яшовчи 39 ёшли фуқаро Т.Ж. яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг ертўласидан вазни 191 грамм, шунингдек, Чиноз тумани «Наврўз» маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган Ж.С.нинг яшаш хонадонида вазни 39,4 гр марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ички ишлар органлари томонидан фуқаролар Т.Ж. ва Ж.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech