6 Август 2020 йил 702

Уйида қиморхона ташкил қилган шахс ашёвий далиллар билан ушланди

Бўка тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, хонадонида қиморхона ташкил қилган шахс «мижоз»лари ва ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

2020 йилнинг 22 июль куни профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Ўзбек» МФЙда яшовчи 61 ёшли Б.Э.нинг хонадони кўздан кечирилганда, қонунга хилоф равишда, қолаверса, жорий қилинган чекловлар ва карантин қоидаларига амал қилмай 6 нафар шахслар пул тикилиб қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланган. Ушланганлар 50-60 ёш оралиғидаги фуқаролардир.

Суруштирув давомида хонадон эгаси фуқаро Б.Э. қимор ўйнашга шароит яратиб берганлиги эвазига хар бир ўйиндан маълум миқдорда пул маблағи олиб келганлигини аниқланган.

Ушбу шахслардан қимор ўйнаш учун мослаштирилган ошиқлар ва бошқа анжомлар, шунингдек, 850 АҚШ доллари ҳамда 2 миллион 258 минг сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

 

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech