Қуйи Чирчиқ туманида ҳам «зарбдор ойлиги» доирасида қонун устуворлиги таъминланмоқда
2021 йил 5 март куни Қуйи Чирчиқ ва Оҳангарон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида, 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси Қуйи Чирчиқ тумани «Навқирон» МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 45 дона ҳар хил турдаги қўл телефонлари ва 15 млн сўм нақд пулни олиб воқеа жойидан яширинган 2000 йилда туғилган С.А. ва 2001 йилда туғилган И.А. далилий ашёлар билан ушланди.
Бундан ташқари, ушбу шахслар бироз аввал, яъни 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси танишлари 1999 йилда туғилган А.А. 1998 йилда туғилган Д.О.лар билан бир гуруҳ бўлиб Бекобод шаҳрида жойлашган яна бир савдо дўконида (ҳар хил турдаги қўл телефони ва аксессуар) ўғрилик содир этганлиги тезкор тадбир давомида аниқланиб, фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида ушбу гуруҳ аъзолари тадбиркорларга биринчи ҳолатда 65 млн 430 минг сўм иккинчи ҳолатда 126 млн сўмлик зарар етказгани аниқланган.
ИИББАхборот хизмати