2 Сентябр 2020 йил 589

Қуйи Чирчиқ туманида замонавий типдаги маъмурий бино фойдаланишга топширилди

Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани «Тинчлик» МФЙ ҳудудида жойлашган 15 та маҳалла фуқаролар йиғини, жумладан, 43 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи 9-сонли ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг расмий очилиш маросимида вилоят ИИББ бошлиғи ва ўринбосарлари, шахсий таркиб ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбирда ички ишлар бош бошқарма бошлиғи полковник Тоҳир Арипов сўзга чиқиб, барча соҳалар қаторида ички ишлар тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, янги ушбу бино билан йиғилганларни қутлади. Холимларга бу каби яратилаётган шарт-шароитларга муносиб хизмат қилиш зарурлигини ва энг асосийси халқни рози қилиш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, раҳбарият томонидан бинонинг рамзий калити Қуйи Чирчиқ тумани 9-сонли ички ишлар бўлинмаси бошлиғи майор Абдуқодир Ибрагимовга тантанали топширилди ва тасмалар кесилди.

Тадбир иштирокчилар бинони кўздан кечирар экан, замонавий барча талабларга жавоб берадиган, сўнг технологиялар билан жиҳозланган навбатчилик қисми, тергов, профилактика ва МваФРБ хоналари, шунингдек, ходимлар учун яратилган хизмат шароитларининг гувоҳи бўлишди.

Замонавий бинони кўздан кечириш давомида бош бошқарма бошлиғи фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида ишларни ташкил этишда ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Ҳозир кунда ушбу ИИБ биносида фуқароларга хизмат кўрсатиш бошланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech