4 Январ 2021 йил
738
Тунги хизматни ўтаётган ЙПХ инспектори ноқонуний қуроллар олиб юрган ҳайдовчини аниқлади
Бугун, 4 январь куни соат тахминан 02-00 ларда Бўстонлиқ тумани «Чорбоғ-Сижжак» йўналишида тунги хизматни ўтаётган ЙПХ ходимлари томонидан Фарғона вилоятидан рўйхатдан ўтган Nexia R3 автомашинаси тўхтатилиб, текширилади. Текширув давомида: автомашинада 3 дона ов қуроли, ўқ ва ўқдон борлиги аниқланади.
Ҳайдовчи билан ўтказилган суҳбат вақтида у инспекторга бир дона ов қуроли тегишли ҳужжатини тақдим қила олган ва қолган икки қуролнинг ҳеч қандай ҳужжати ёки рухсатномаси йўқлиги маълум қилган.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИБ топширилган. Ҳозирда Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати