13 Август 2020 йил
703
Тунги хизматдаги ППХ ходимлари томонидан қидирувда бўлган икки шахс аниқланди
Чирчиқ шаҳар. 8 август куни тунги хизматни олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари сафдор С.Бобоёров ва сафдор О.Норметовлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб қидирувда бўлган 44 ёшли Рустам Ш. аниқланиб ушланган.
Юқори Чирчиқ тумани. 10 август куни юқорида қайд этилган ППХ ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисми ва 211-моддаси, 1-қисмида кўрсатилган жиноятларини содир етиб, қидирувда бўлган 41 ёшли Дилшод М. ҳам ушланган.
Ушланган қидирувдаги шахсларга қонуний чора кўрилиши учун ҳудудий ИИБларига олиб борилган.
ИИББ Ахборот хизмати