22 Декабр 2024 йил 3377

Тунда аҳолининг мол ва қўйларни ўғирлаётган бир гуруҳ шахслар ИИБ ходимлари томонидан ушланди

«Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбирлари доирасида Қуйи Чирчиқ туманида 6 та хонадондан элликка яқин мол-қўйларни ўғирлаган шахслар «иссиқ изидан» фош этилди.

Тошкент вилояти ИИББ ва ҳудудий ИИБ ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ туманининг Кўксарой, «Хўжаписком», «Дўстлик», «Пахтазор», «Маданият» ва «Белтепа» маҳалласидаги хонадонларга яширин равишда кириб, қиймати 128 млн сўм бўлган жами 45 бош қўйларни ўғирлашда гумонлан 19-25 орасидаги 4 нафар шахс ушланиб, жиноят «иссиқ изидан» фош этилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Text to speech