24 Январ 2021 йил
538
Тожикистонлик меҳмоннинг таксида унутиб қолдирган буюмлари ўзига қайтарилди
2021 йил 16 январь куни Тожикистон Республикаси фуқароси Шуҳрат Назаров Тошкент вилояти ИИББ ХТТБга ариза билан мурожаат қилиб, Қибрай туманидан Бўстонлиқ туманига такси орқали келган вақтида буюмлари солинган сумкаси эҳтиётсизлиги оқибатида автоулов юкхонасида унутиб қолдирганлигини маълум қилган.
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, тожикистонлик М.Назаровга тегишли буюмлар бир кун ичида тўлиқ ҳолатда қайтариб берилган. Меҳмон ИИО ходимларига ўз мамнунияти ва миннатдорчилигини изҳор этган.
ИИББ Ахборот хизмати