9 Март 2021 йил
539
Тожикистондан олиб ўтилган гиёҳванд моддани Тошкентда сотмоқчи бўлган шахс ушланди
2021 йил 3 март куни Тошкент вилоятида ўтказилаётган «зарбдор» ойлиги доирасида вилоят ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш бўлими ва Бекобод шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда «назорат рейд тадбири» ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган И.Л. таниши В.Ш.дан Тожикистон Республикасидан чегара айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтилган 1 кг гашиш гиёҳвандлик воситасини олаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан Миробод туманида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Р.Лига нисбатан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
ИИББ Ахборот хизмати