9 Феврал 2021 йил 471

Тошкентда яшовчи фуқаро Чинозда марихуана билан қўлга тушди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи, 1962 й.т. фуқаро Б.А. Чиноз тумани “Сутчилар” маҳалласи ҳудудида мақсадсиз юрган вақтида, холислар иштирокида гумонланиб, кўздан кечирилганда, унинг ўнг қўлида бўлган қора рангли целлофан пакет ичида вазни 1 кг 140 гр марихуана гиёҳванд модда борлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ага нисбатан Чиноз тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech