21 Август 2020 йил 719

Тошкент вилоятининг 16 та шаҳар туман ИИБларида ёш терговчилар хизмат фаолиятини бошлади

Хизматга тайинланган ИИВ Академиясининг жорий йил битувчиларини хизмат фаолиятини янада яхшилаш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 29 нафар битирувчиларини хизмат фаолиятида фойдаланишлари учун, тергов ва ташвиш сумкаси ҳамда канселярия буюмлари билан таъминланди.

Битирувчиларнинг иш фаолиятига киришиш олдидан иш қуролларини топшириш маросими ўтказилиб, уларга келгуси хизмат фаолиятида машаққатли терговчилик касбини чуқур эгаллаш, ҳар бир жиноят ишини тергов қилишда алоҳида масъулият билан ёндашиб, дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона бўлишини ҳамда қонунийлик ва адолатни таъминлашлари, шу билан бирга жиноятларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида тегишли маслаҳатлар берилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ёдгор Исабаев иштирок этиб, ёш терговчи ва суриштирувчи ходимларнинг ҳам мураккаб ҳам шарафли хизмат фаолиятларида улкан зафарлар ёр бўлишини таъкидлаб ўтди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech