30 Ноябр 2020 йил 419

Тошкент вилоятида “Диққат пиёда!” профилактик тадбири ўтказилди

Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲни олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбир давомида 200 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолати қайд этилди.

Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш, улар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, улар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларни камайтириш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Чунки, пиёдалар иштирокидаги қоидабузарликлар кунда, кун ора республикамизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Тошкент вилоятида ҳам содир бўляпти.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан бир кунда жами 228 нафар пиёдага нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий чора кўрилган.

Ҳурматли пиёдалар ва йўл ҳаракати иштирокчилари! Йўлларда доимо ҳушёр ва сергак бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech