16 Март 2021 йил 614

Тошкент вилоятида карантин қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилади

ССВга кўра сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда. Шу муносабат билан, Тошкент вилояти ҳудудида касаллик тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра, асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш зарурлиги тушунтирилиб, огоҳлантирилади.

Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Text to speech