17 Сентябр 2020 йил 651

Тошкент вилоятида ЙТҲларининг олдини олиш борасида амалий чоралар кўрилмоқда

М-39 «Тошкент – Термиз» халқаро автомобиль йўлининг Тошкент вилоятининг «Янгийўл», «Ислоҳот», «Мирзо Улуғбек» маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудидан ўтган 838, 842 ва 845-километрларига 100 дан ортиқ сунъий ёритиш чироқларини ўрнатилди.

Оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилига эътибор қаратилса, улар асосан тунги вақтларда, ёритилмаган йўлларда содир этилишини кўриш мумкин. Айниқса, ёритилмаган йўллардан кўчани кесиб ўтаётган пиёдани ҳайдовчи кўрмай қолиши эҳтимоли катта бўлмоқда.

Биргина, Тошкент вилоятида йил бошидан буён содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 209 таси сутканинг қоронғи вақтида, 141 таси эса кеч соат 19:00 дан тунги 24:00 гача бўлган айни транспортлар тиғиз вақтда, 68 таси тунги соат 24:00 дан эрталабки 06:00 гача содир бўлган.

Тунда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 67 таси ёки 32,3 фоизи сунъий ёритилмаган ҳудудларга тўғри келади.

Вилоят ЙҲХБ мутахассислари кўчаларни сунъий ёритиш чироқлари билан жиҳозлаш орқали йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришни режалаштириб, бу йўналишда бир қатор ишларни амалга оширишмоқда.

– Асосий эътибор М-39 «Тошкент – Термиз» халқаро автомобилига қаратилди, 
-дейди Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ йўл назорати бўлими бошлиғи, подполковник Эркин Рахмонбердиев. -Ҳозирги кунгача ТҲАЙ унитар корхонасининг 397- йўл таъмирлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда М-39 «Тошкент – Термиз» халқаро автомобиль йўлининг вилоятнинг «Янгийўл», «Ислоҳот», «Мирзо Улуғбек» маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудидан ўтган 838, 842 ва 845-километрларига сунъий ёритиш чироқларини ўрнатдик. Бу чироқлар биринчи навбатда пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди ва албатта содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲ олдини олишга ҳам хизмат қилади.

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech