12 Сентябр 2020 йил 655

Тошкент вилоятида «автобус» рейд тадбири ўтказилди. 30 дан ортиқ қоидабузарлар аниқланди

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан 12 та автошоҳбекат ва 22 та автотураргоҳларда пандемия даврида жамоат транспортларига қўйилаётган талаблар юзасидан профилактик суҳбатлар ва назорат тариқасида «автобус» тадбири амалга оширилди.

Ўтказилган рейдлар давомида жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан 31 та қоидабузарликлар аниқланган.

Жумладан, 2 та ҳолатда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган, 1 та ҳолатда техник носоз, 3 та ҳолатда тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, 9 та ҳолатда одам ташиш қоидаларига риоя қилмаган ҳамда 16 та турли кўринишдаги бошқа қоидабузарликлар аниқланиб ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тадбир сўнгида олиб борилган профилактик суҳбатлар ҳамда ўтказилган рейдлар давомида аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ҳамда пандемия даврида жамоат транспортларига қўйилаётган талабларга риоя қилмаётганлиги юзасидан йўловчи ташувчи уюшма раҳбарлари билан суҳбат ўтказилиб, тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech