1 Сентябр 2020 йил 703

Тошкент вилояти ИИББнинг 500 нафардан ортиқ ходимлари мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан, бир қатор ходимлар юксак давлат мукофотлари ва ИИВнинг кўкрак нишонлари билан тақдирланган бўлса, 500 нафарга ходимларга пул мукофотлари ва бошқа совғалар топширилди.

Тадбирни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов очиб бериб, шахсий таркибга Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва йиғилганларни истиқлолнинг 29 йиллиги билан қутлади. Уларнинг ушбу синовли кунлардаги машаққатли, шу билан бирга шарафли касбларига улкан зафарлар тилади.

Тадбирнинг тақдирлаш ва мукофотлаш қисмида дастлаб давлат мукофоти олганлар тантанали тақдирланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 август кунидаги Фармони билан:

«Мардлик» ордени билан

подполковник Нурметов Оғабек Хусанназарович.

«Содиқ хизматлари учун» ордени билан

подполковник Бегманов Лазиз Гуламович;

сержант Норбоев Сайёт Рахмонбердиевич.

«Шуҳрат» ордени билан

кичик сержант Абдурахмонов Жамолиддин Абдусаламовичларга

мукофотларни бош бошқарма бошлиғи ва бош бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси генерал-майор Сайфулла Асадовлар тантанали топширдилар.

Бош бошқарма бошлиғи мукофотларни топшириш давомида, уларнинг хизматдаги самарали фаолиятлари ва бунинг ортидан эришилаётган натижалар шахсий таркибга ўрнак бўлиши, ҳар бир ходим шундай мукофотларга лойиқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг «1-2-3 даражали Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони билан 18 нафар, «Фахрий ёрлиғи» билан бир нафар ва пул мукофоти билан икки нафар ходимлар тақдирлан бўлса, тўрт нафар ходимларга Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг «Фахрий ёрлиғи» ҳамда дам олиш оромгоҳига «Имтиёзли сертификат» берилди.

Тадбир давомида ИИВнинг буйруғи билан беш нафар ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали топширилди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, юклатилган вазифаларга виждонан ёндашганликлари учун 400 нафардан ортиқ ходимлар бир миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Юз нафар ходимларга дам олиш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар берилиб, 56 нафар ходимларнинг илгари берилган интизомий жазолари муддатидан олдин олинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech