22 Феврал 2021 йил 491

Тошкент вилояти ИИББ ходими Шарофиддин Болтабоев Исроилдаги "Катта Дубулға" турниринида дзюдо бўйича мутлақ чемпион бўлди

Чемпион Шарофиддин Болтабоев бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэрапортида, вилоят ИИББ раҳбарлари бошчилигидаги гуруҳ томонидан тантанали кутиб олинди.

Исроил пойтахти Тель-Авивда дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнирида 81 кг вазн тоифасида татамига чиққан Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ходими, дзюдочи Шарофиддин Болтабоев барча беллашувларда ғалаба қозониб, чемпионга айланди ва Токио-2020 олимпиадаси йўлида 1000 очкони қўлга киритди. 

Болтабоев финалгача Дорин Готоноага (Молдова), Александр Визерчак (Германия), Стюарт Мавкатт (Буюк Британия) ва Фран де Витдан (Нидерландия) устун келган бўлса, ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Саид Муллаини мағлуб этди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 3тага етган. Аввалроқ Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech