28 Октябр 2020 йил 898

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Чирчиқ шаҳрида сайёр қабул ўтказади

Эртага, 29 октябрь куни соат 9:00 дан 13:00 га қадар Чирчиқ шаҳар 2-сон ИИБ биносида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Тўлқинович Арипов шаҳар аҳолиси билан “Ички ишлар органлари фаолиятига доир масалалар” бўйича сайёр қабул ўтказади.

Агар сизда ички ишлар органлари билан боғлиқ ечимини топмай келаётган муаммоларингиз бўлса қабулда иштирок этишингиз мумкин.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech