1 Январ 2021 йил 678

ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари, қадрли офицерлар, сержантлар ва сафдорлар, муҳтарам фахрийлар, Сизларни кириб келган Янги – 2021 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Ҳаммамизга яхши маълумки, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ўзининг очиқ ва конструктив сиёсати ҳамда изчил ислоҳотлари билан минтақамиздаги йирик сиёсий, иқтисодий ва маданий марказга айланиб, халқаро майдондаги обрўси ва нуфузи тобора ортиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин. Айнан шу талаб тизимимизда амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда. Халқ манфаатларига хизмат қилиш, чинакам халқчил, халқпарвар бўлиш ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони бўлиб қолиши лозим.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

Сизларга яхши аёнки, жиноятчиликка қарши курашнинг энг самарали усули — профилактика, яъни қонунбузарликларнинг олдини олишдан иборат. Шу мақсадда мамлакатимизда биринчи марта ҳар бир маҳаллага бир нафардан профилактика инспектори бириктирилди, уларга маҳалла раисининг ўринбосари мақоми берилди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор фақат аёл ходимлар ишлайдиган хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилди. Бугунги кунда улар ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда опа-сингилларимизнинг маслаҳатчиси, ҳимоячиси ва кўмакдошига айланмоқда.

Ушбу эътироф, бизнинг бугунги кунда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида амалга ошираётган хизмат фаолиятимизга берилган юксак баҳо десак муболаға бўлмайди.

Шу билан бирга, ушбу кунда эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оилалари ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Қадрли ҳамкасблар!

Сизларни яна бир бор кириб келган янги 2021 йил билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайман!

Янги - 2021 йил барчамизга қутлуғ келсин!

Тоҳир Арипов,

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник

 

Text to speech