11 Январ 2021 йил 712

Тошкент вилояти 3 сектор ҳудудида сайёр қабул ўтказилди

Зангиота туманидаги Маданият саройида вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ёдгор Исабаев бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Унда туман ҳокими, ҳудудий сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот бошлиқлари, банк бошқарувчилари ва маҳалла раислари иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан турли муаммолар бўйича жами 30 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Уларнинг ИИОга тегишли бўлгани шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Асосан: уй-жой, электро-энергия, табиий газ, кадастр, бола нафақа пули, суд ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалалар, фарзандини боғчага жойлаштириш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилди. Ижобий ҳал этиш кунлари аниқ белгиланиб, вилоят ИИББ назоратига олинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech