20 Январ 2021 йил 736

Тошкент вилояти 3 сектор раҳбари Янгийўл туманида сайёр қабул ўтказди

Тошкент вилояти 3 сектор раҳбари, вилоят ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов Янгийўл туманида сайёр қабул ўтказди.

Унда туман ҳокими, ҳудудий сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот бошлиқлари, банк бошқарувчилари ва маҳалла раислари иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан турли муаммолар бўйича 20 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди.

Жумладан: уй-жой, кадастр, имтиёзли кредит, бандлик, суд ва соғлиқни сақлаш, шу билан бирга ИИО билан боғлиқ масалалар бўйича бўлган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ижрога қаратилди. Ижобий ҳал этиш кунлари аниқ белгиланиб, вилоят ИИББ назоратига олинди.

Бош бошқарма бошлиғи, шунингдек, ИИО ва бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берди. Ҳар бир масала ижобий ҳал қилинишини ва давлат раҳбари ташаббуси билан жорий қилинган бу тизим фақат ва фақат халқни рози қилиш ҳамда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муҳитни яхшилашга қаратилганини алоҳида қайд этди.

Тадбир сўнгида, вилоят ИИББ бошлиғи 28 йилдан буён фуқаролик ололмай келган Жазира Мардоновани, Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлгани билан қутлаб, унга расмийлаштирилган ID-картани топширди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech