23 Ноябр 2021 йил 638

Тошкент туманида террористик ташкилотнинг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлашга қаратилган "хавфсиз ҳудуд""хавфсиз тун" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинган.

Ушбу тадбирларга бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаИИОнинг барча соҳавий хизматлари жалб этилиб, жиноятларни фош этиш ва олдини олиш бўйича комплекс чора тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, бугун 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «КТЖ» террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари, мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди ва улар қўлга олинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган “Абдуллоҳ Зуфар” ва “Содиқ Самарқандийнинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган.

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech