30 Ноябр 2020 йил 472

Тошкент тумани 3 сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман 3 сектор раҳбари – ИИБ бошлиғи Ўткирбек Хурбоев бошчилигида масъул ходимлар иштирок этиб, “Ҳасанбой гузар” ҳамда “Баҳор” маҳаллалари ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Учрашув аввалида сектор раҳбари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ички ишлар органлари, туман ИИБ фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

Йиғилишда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, касбга йўналтириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

Тадбир ўқувчи-ёшлар билан ўзаро мулоқот шаклида ўтказилиб, масъуллар томонидан ёшлар муаммолари тингланди ва амалий чора кўриш белгиланди.

Text to speech