15 Сентябр 2021 йил 877

Томорқадан қарийб 800 туп каннабис ашёвий далил сифатида олинди

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан “Қора дори - 2021” тезкор тадбирини ўтказиш давомида Оҳангарон туманида яшовчи 38 ёшли Б.Ж.нинг хонадони холислар иштирокида текширилади.

Тадбир давомида хонадон томорқасининг 200 м2 очиқ майдонида ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар зич ҳолатда экилганлиги, томорқада жойлашган маккажўхори экинлари орасида ҳам 59 туп ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик туплари ва елим идишда 8 туп яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик туплари парваришлаб келаётганлиги, ҳовлида 1 туп қуруқ ҳолдаги гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик сақланаётганлиги аниқланган ва ушбу ўсимликлар ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, тадбир давомида Б.Жнинг хонадонидан олинган жами 803 туп ва 171 грамм миқдордаги ҳўл ҳолдаги ўсимлик туплари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари “каннабис” гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech