Тошкент вилояти ИИО ходимларининг маънавий билимлари синовдан ўтказилди
Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун «Маънавият ва маърифат дарслари»ни ўзлаштирганлик юзасидан синов имтиҳонлари муваффақиятли якунланди.
Ушбу имтиҳонлар, вилоят ички ишлар тизимининг маънавий-маърифий ишларини мустаҳкамлаш, ходимларнинг билим даражасини ошириш ҳамда уларни замонавий билимлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Синов имтиҳонлари доирасида, ходимларига «Маънавият ва маърифат» дарсларининг назарий асослари, Ўзбекистон Республикасининг маданий мероси, тарихий қадриятлари, шунингдек, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар бўйича билимларни ўзлаштириш даражаси баҳоланди.
Бу жараён ходимларнинг ўз касбий фаолиятида юқори ахлоқий меъёрларга риоя қилишини таъминлаш, шунингдек, улар ўқув жараёнида ўрганган билим ва малакаларни кундалик фаолиятларига татбиқ этишларини кўзда тутади.
Таъкидлангандек, «Маънавият ва маърифат дарслари» тизимдаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга, янада профессионаллашишига, ходимларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга ва жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.