Бугун, 27 январь куни Тошкент вилояти ИИББ шахсий таркиби ўртасида «Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги» мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий соат бўлиб ўтди.
Мустақил тадқиқотчи, журналист Нигора Умарова «Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги мавзуси» мавзусида маъруза қилиб, мавзуни ёритиб берди. Таъкидланганидек, Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги – бу жамиятнинг ривожланиши ва демократиянинг мустаҳкамланиши учун зарур бўлган асосий тамойиллардан биридир.
Йиғилиш давомида, Жисмоний ва жанговар тайёргарлик мавзусида «Ички ишлар органларида автоматлаштирилган ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улардаги электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи мазмун моҳияти етказилди.
Шунингдек, ҳафта давомида республикамиздаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчалар шахсий таркиб эътиборига етказилди.