2 Феврал 2021 йил 691

"Тиғ" профилактик-огоҳлантирув тадбири ўтказилмоқда

Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоят ИИББ ходимлари томонидан мунтазам тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, вилоят ИИББ Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томондан фуқароларга оғир тан жароҳати етказиши мумкин бўлган ўткир тиғли жисмлар ва бошқалар юзасидан жойларда «Тиғ» махсус профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, йил бошидан буён ўтган бир ой мобайнида 3 минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимларининг кундузги ва тунги хизматлари ва ўтказилган тадбирлар давомида Бекобод шаҳар, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманларида “совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар”ни ноқонуний олиб юриш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланган.

Фуқаролардан олинган ўткир тиғли жисмларнинг асосий қисми ошхона ва махсус ясалган пичоқлар бўлса, айримлари қўлбола ясалган бошқа жисмларни жамоат жойларида ғилофларсиз қонунга зид равишда олиб юрганликлари аниқланган.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан профилактик тушунтиришлар, жумладан, қурол ва қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш ва фойдаланиш тартиби тушунтирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тадбир бошқа туман (шаҳар)ларда давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш” БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши” БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Қонунда белгиланган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech