12 Ноябр 2020 йил 598

Тезкор тадбир: Хонадонида гиёҳванд модда сақлаб келган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Майдон» МФЙ да яшовчи 35 ёшли И.Р. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, вазни 6,75 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, «Жумагул» МФЙ да яшовчи 42 ёшли И.М. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, вазни 67 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан 59 ёшли Р.Б. «Тошкент» МФЙ ҳудудида гумонланиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнидан вазни 2,24 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Бекобод тумани ИИБ ходимлари томонидан «Янгибозор» МФЙ да яшовчи 30 ёшли Б.А. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда томорқасида вазни 2,24 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудуддий ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech