5 Март 2021 йил 372

Терговчилар профилактика кунида мактаб ўқувчилари билан тарғибот тадбирларини ўтказишди

Кеча, "Пайшанба – профилактика куни" муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиб, улар билан мулоқот қилишди.

Улар вилоятда жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшларига ҳуқуқий саводхонликдан тушунчалар бериш билан бирга, ёшларнинг фикр мулоҳазаларини эшитиб, таклифларига қулоқ тутишди.

Жараёнларда ички ишлар органларига қизиқиш билдирган ёшлар билан суҳбатлар ташкил этилди.

Text to speech