9 Феврал 2021 йил 458

Тамаки қутисига яширилган марихуана фош этилди

Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Э.Қовунчи” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган, О.М. ўзининг бошқарувидаги “Isuzi” русумли автомашинаси холислар иштирокида гумонланиб, кўздан кечирилганда, фуқаро О.М. нинг ёнида бўлган тамаки қутиси ичида вазни 1,1 грамм марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан О.М. га нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ТБ томонидан Жиноятнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech