13 Апрел 2021 йил 685

Шарофиддин Болтабоев дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатида кореялик рақибини 15 сонияда мағлубиятга учратиб, бронза медални қўлга киритди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати беллашувлари ўз якунига етди.

Мусобақанинг -81 кг вазн тоифасидаги беллашувларда татамига чиққан Тошкент вилояти ИИББ ходими, сафдор Шарофиддин Болтабоев иштирокини ғалаба билан бошлади.

Иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган Болтабоев ливанлик Насиф Элиасни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. У чорак финалда қозоғистонлик Руслан Муссаевга қарши баҳс олиб борди ва 1 дақиқа-ю 22 сонияда иппон баҳоси эвазига рақибидан устун келди. Бронза медали учун кечган баҳсда Шарофиддин кореялик Сунгхо Лини 15 сониядаёқ мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан 29 давлат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Жамоавий баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.

Aввалроқ, Шарофиддин Болтабоев Тошкент «Катта дубулға» турнирида кумуш медални, Исроил давлатида бўлиб ўтган «Катта дубулға»да эса олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпион бўлгани хабар қилинган эди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech