Янги йил байрами олдидан саф кўриги ва тантанали юриш машғулоти ўтказилди
Айни кунларда Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш байрамни кўтаринки руҳда, тинч ва осойишта ўтказишда, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш вазифаси ички ишлар органлари ходимларидан янада ҳушёр бўлишни талаб этилади.
Шу муносабат билан, Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимларнинг шайлигини кўздан кечириш мақсадида шахсий таркиб ўртасида саф кўриги ва тантанали юриш машғулоти бўлиб ўтди.
Дастлаб, ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов сўзга чиқиб, шахсий таркибни яқинланиб келаётган янги 2022-йил билан самимий қутлади. Машаққатли, шу билан бирга шарафли касбларида муваффақиятлар тилади ва байрам кунлари хизматни ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди.
– Байрам кунларида хизмат (навбатчилик)да бўлаётган ходимлар! Хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда хизмат олиб бориш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифангиз, -деди Тоҳир Арипов. – Хизмат вақтида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳушёр бўлиб, байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ҳам талаб ҳам буйруқ.
Шунингдек, саф кўриги давомида ходимларнинг хизмат вақтидаги ташқи кўриниши, хизмат кийим (форма)лари, зарур ҳужжат ва анжомлари кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ берилди.
Тадбир ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги мусиқа садоси остида шахсий таркибнинг тантанали юриши билан якунланди.
ИИББ Ахборот хизмати