9 Сентябр 2020 йил 1988

Расмий муносабат. Зангиота туманидаги ЙТҲ юзасидан

2020 йил 1 сентябрь куни соат тахминан 12:30 ларда Зангиота тумани «Тарнов» маҳалласи ҳудуди ички автомобиль йўлида фуқаро А.А. ўзининг бошқарувида бўлган «ЗИЛ» автомашинасида ҳаракатланиб келаётганида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан велосипед бошқариб келаётган 11 ёшли А.Ғ. ни  Зил’нинг орқа ўнг ғилдираги билан туртиб юбориб, босиб ўтган.

Натижада, вояга етмаган А.Ғ. ЙТҲда олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ ётқизилган ва шифокорлари томонидан тиббий муолажалар кўрсатилиб, чап оёқ соҳаси болдир соҳасидан реанимацион кесилиб, жонлантириш бўлимига ўтқазилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, шу вақтнинг ўзида Зангиота тумани ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойига етиб борган ва ҳолатни ўрганиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилган.

Орадан 4 кун ўтиб, 5 сентябрь куни 2009 йилда туғилган А.Ғ. шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Шундан сўнг, Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўрнатилган тартибда марҳум А.Ғ.нинг ўлим сабабларини ва ундаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш борасида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2020 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech