14 Ноябр 2020 йил 747

Расмий муносабат. Паркент тумани ИИБ ходими билан боғлиқ ҳолат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда «Паркентда ИИБ ходими фуқарони пичоқ билан жароҳатлади» изоҳи билан хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолатда ИИБ ходими жанжални бартараф қилиш учун фуқароларни ажратган ва жараёнда унинг ёнида ҳеч қандай пичоқ ёки бошқа предмет бўлмаган. Шунингдек, ҳолат юзасидан Паркент тумани прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2020 йил 4 ноябрь куни соат тахминан 00-30 ларда Паркент тумани Бойқозон маҳалласида яшовчи Ж.Миробидов ҳамда туман Хисарак қишлоғида яшовчи Ф.Буажоновларнинг ўзаро жанжали натижасида тан жароҳати олган. Ҳолат туман ИИБ томонидан қайд этилган.

Дастлабки суруштирувларга кўра, Миробидов ва Буажоновларнинг суҳбати жанжалга айланган шу вақтда ҳодиса жойига Буажоновнинг акаси У.Буажонов (туман ИИБ профилактика инспектори, хизмат вақтидан ташқарида фуқаролик кийимида) етиб келган ва жанжални бартараф қилиб, уларни ажратган.

Ўзаро жанжал вақтида Ж.Миробидов ва Ф.Буажонов олган тан жароҳатлари натижасида туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Аммо, тарқатилган видео хабарда келтирилган изоҳлар ҳақиқатдан йироқ. Яъни ушбу ҳодиса жараёнида ака-ука Буажоновларнинг ҳеч бирида пичоқ ёки бошқа предмет бўлмаган.

Шунингдек, воқеага гувоҳ бўлган фуқаро М.С. га кўра, тортишув Ж.Миробидов ва Ф.Буажоновлар ўртасида бўлган ва инспектор У.Буажонов уларни ажратганлигини баён қилган.

Ҳозирда ҳолатга аниқлик киритиш ва қонуний чора кўриш мақсадида Паркент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech