23 Октябр 2020 йил 548

Расмий муносабат. Оҳаргарон туманидаги ҳолат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Мана бу ерда Охангарон ЙПХ ходимлари автомашинани шундай қўйиб, рейд қилишаётган экан” изоҳи билан тарқатилган хабар юзасидан.

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 90-километрида жойлашган кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабаб, ҳаракат иштирокчиларини ортиқча вақт ва ҳаракатини олдини олиш мақсадида, шу жойга вақтинчалик пост ташкил этилган.

Кўпчиликнинг эътиборини жалб этиш мақсадида ЙПХ инспектори патруль автомобилини қатнов қисмига кўринарли тарзда, фото суратда кўрсатилган ҳолда жойлаштирган.

Ҳозирда кўприкдаги таъмирлаш ишлари якунланган ва транспорт воситалари қатнови тикланган.

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати 

Text to speech