1 Феврал 2021 йил 441

Расмий муносабат. “Оҳангаронда ўқитувчи жароҳатланди аммо ҳеч бир орган чора кўрмади” изоҳи билан эълон қилинган хабар юзасидан

2020 йил 26 декабрь куни Оҳангарон шаҳар ИИБга келиб тушган хабарга кўра шу куни шаҳар “Ёшлик” МФЙ яшовчи (ҳозирда шаҳарда жойлашган 3 умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи) 1989 йилда туғилган С.Аҳмедова тан жароҳати олиб Оҳангарон туман кўп тармоқли касалхонасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат шу вақтнинг ўзида шаҳар ИИБда қайд қилиниб, ҳудудий профилактика инспектори томонидан суруштирув ишлари ўтказилган.

Тафсилотларга кўра, С.Аҳмедова 26 декабрь куни мактабда ишда бўлган. Шу вақтда шу мактаб 8 синф ўқувчисининг онаси «Янгилик» МФЙда яшовчи фуқаро 1981 йилда туғилган М.Х. ҳеч бир сабабсиз қизини кўрик танловга қўшмасдан уйга йиғлатиб юборганлигини важ қилиб мактабга келган ва С.Аҳмедова билан суҳбат вақтида унинг юз қисмига урган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган Олмалиқ шаҳар суд тиббий экспертизасининг 2020 йил 30 декабрь кунидаги хулосасига кўра, фуқаро С.Аҳмедовада соғлиқни қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлмаган «енгил» тан жароҳати борлиги аниқланган.

Шунингдек, суруштирув давомида фуқаро М.Х. ҳақиқатдан ҳам ўқитувчи С.Аҳмедованинг юз қисмига бир маротаба ургани маълум қилган.

Фуқаро Х.М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига асосан тўпланган ҳужжатлар Оҳангарон шаҳар ЖИБ судига юборилган.

2021 йил 13 январь куни ЖИБ Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар суди томонидан фуқаро Х.М.А.га нисбатан БҲМнинг 2 баравар миқдорида жарима жазоси тайинланган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech