12 Ноябр 2020 йил 536

Расмий муносабат. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Тошкент туманидаги ҳолат юзасидан

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни ижтимоий тармоқларга Тошкент вилояти Тошкент тумани «Қашқарлик» МФЙ ҳудудида бир нечта шахсларнинг ер-жой масаласи бўйича ўзаро зиддиятли вазияти акс этган видео тарқатилди.

Тошкент тумани ИИБга кўра, мазкур ҳолат 2020 йилнинг 25 октябрь куни Юқорида қайд этилган маҳалла ҳудудида содир бўлган.

Шу куни фуқаро Ҳ.Нурметова туман ИИБ ариза билан мурожаат қилиб, отасига тегишли ер-жойга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилиш ишлари олиб бораётган шахсларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Аммо, қурилиш ишларини олиб бораётган (қўшниси) фуқаро И.Пулатов муқаддам ушбу жойни тадбиркорлик қилиш мақсадида сотиб олганлигини, даъво қилаётган ер-жойни Нурметованинг яқинлари ўзбошимчалик билан сунъий ўраб олганини, ер аслида унга тегишли эканини, бу кадастр ва бошқа ҳужжатларда ҳам қайд этилганини кўрсатмасида баён қилган.

Шу каби мазкур маҳалла раиси М.Аширов ҳам ҳолат бўйича бир неча бор қўшнилар ўртасида зиддиятли вазият бўлганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суруштирувлар давомида тўпланган иш ҳужжатларга кўра жиноят аломатлари йўқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83 моддасига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этиш ҳамда фуқаролар ўртасидаги ер билан боғлиқ зиддиятли вазиятни қонуний тарзда ҳал қилиш учун, судга мурожаат қилишлари ҳақида ёзма равишда хабар қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech