Расмий муносабат. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан
Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан.
Тафсилотга кўра, Тошкент вилояти Қўйи Чирчиқ тумани «Боғистон» МФЙда яшовчи фуқаро Т.Феоктистова 2020 йил 18 декабрда туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатида шу маҳалла яшовчи «Норқул» исмли шахс, фарзанди 2015 йилда туғилган Д.Ю.ни жинсий аъзосидан ушлаб уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар содир этганини баён қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаронинг шахси аниқланиб тегишда тартибда суҳбат ўтказилган. Шунингдек, экспертиза хулосаси ва тўпланган ҳужжатларга асосланиб ушбу ҳолатда жиноят аломатли бўлмаганлиги сабабли, 2020 йил 27 декабр куни туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори қабул қилинган.
Ҳолат 2021 йил 21 январь куни туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилгандан сўнг, туман прокурори А.Қулдашев томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори бекор қилиниб, қўшимча ўрганиш олиб бориш учун туман Тергов бўлимига юборилган.
Туман ИИБ Тергов бўлими томонидан олиб борилган қўшимча суруштирув ишлари якунига кўра, 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2 бандига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган.
Тўпланган ҳужжатлар назорат тартибида туман прокурори А.Қўлдошев томонидан ўрганиб чиқилиб, қабул қилинган қарор асослилиги ҳақида хулоса берилган.