29 Октябр 2020 йил 611

Расмий муносабат. «Fikrat uz» интернет нашрида эълон қилинган “Адолатпарвар инсонлардан ёрдам сўрайман” сарлавҳали хабар юзасидан

Видео тасвир ҳамда мақолада келтириб ўтилган ҳолат жорий йилнинг 28 июль куни Тошкент вилояти Зангиота тумани «Илғор» МФЙ 5 уйда, 1982 йилда туғилган фуқаро Р.Б. ва унинг яқин қариндошлари орасида билан содир бўлган.

Аниқланишича, жанжал келиб чиқишининг сабаби Р.Б. (мурожаатчи) уйдаги рангли жўжаларни ҳовлига қўйиб юборганлиги бўлиб, буни кўрган овсини Г.Б.нинг жаҳли чиққан. Унга жўжалар ҳовлини ифлослантираётганлигини таъкидлаган ва гап талашиб қолган. Натижада уларнинг суҳбати ўзаро жанжалга айланган. Жанжалга оиланинг бошқа аъзолари ҳам қўшилган.

Шундан сўнг, фуқаро Р.Б шу куннинг ўзида туман ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил 28 июль куни соат тахминан 09-30 ларда овсини 1982 йилда туғилган Г.Б. ва унинг онаси З.А. яшаш хонадони жанжал қилганлиги ва унда икки ярим яшар фарзанди тан жароҳати олганлигини, ушбу ҳолат юзасидан овсини ва унинг онасига қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза шу куни туман ИИБ масъуллари томонидан рўйхатдан ўтказилиб, ижрога қаратилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида туман ИИБ Тергов бўлими томонидан (овсинининг онаси)  З.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ҳамда жараёнда иштирок этган 1980 йилда туғилган Д.Б (қайниси)нинг ҳаракатларида ЖКнинг 103-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.

Шунингдек, етказилган тан жароҳати, ўзаро жанжал вақтида томонлар бир бирни ҳақорат қилганлигига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда тегишли чора кўриш учун, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми ва 41-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман маъмурий судига юборилган. Суд жараёни шу ҳафта сўнгига қадар ўтказилиши мумкин.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech