Расмий муносабат. Фуқаронинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан
Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллаб, унинг номига қайд этилган янглиш маъмурий жарима қоғози келганини баён қилган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан планшет орқали 3.27 йўл белгиси тасир доирасида турган Cobalt русумли автоуловни расмга олиб, автоматлаштирилган тизимда аниқланган қоидабузарликларни таҳлил қилиш бўлимига жўнатилган.
Бўлим ҳодимлари томонидан юқоридаги қоидабузарлик юзасидан жарима қарори чиқариш вақтида давлат рақам белгисини тасдиқлашда ҳатолик юзага келиб, бошқа русумли автоуловга жарима қарори чиқарилган. Ҳозирги кунда ушбу йўл қўйилган ҳато бартараф этилган.
Бу каби хато камчилик такрорланмаслиги учун бўлим ходимлари билан қўйимча ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати